Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
“Ўзбектуризм” МК Пекин шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консуллигининг кўмагида 2016-йилнинг август ойида Пекин ва Шанхай шаҳарларида ишчи учрашувларни ташкиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 20 та сайёҳлик компанияси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг 100 дан ортиқ сайёҳлик компанияларининг иштирок этилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради “Ўзбектуризм” МК Матбуот хизмати.
Ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти, шунингдек, хитойлик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб этишга қаратилган ишчи руҳдаги музокаралар ҳам ўтказилади.