Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили ЕХҲТ элчиси билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев амалдаги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Раисининг Махсус элчиси Терри Ҳакала билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида томонлар Афғонистон масаласида ҳамкорликнинг ҳозирги босқичини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, афғон муаммосини тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатлар орқали ҳал этишда мунтазам мулоқотни давом эттиришга ўзаро интилиш қайд этилди.
Терри Ҳакала Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласида ягона минтақавий ёндашувни шакллантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.
Шунингдек, учрашувда Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, мазкур мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ва Ўзбекистон ҳамда ЕХҲТ ўртасида амалий мулоқотни янада ривожлантиришга бўлган ўзаро интилиш тасдиқланди.