Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 03/08/2016 Ўзбекистонлик ёшлар кимё фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада совриндор бўлишди
Ўзбекистонлик ёшлар кимё фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада совриндор бўлишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-июлидан 1-августига қадар Грузиянинг Тбилиси шаҳрида кимё фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ёшлар совриндорлар қаторидан жой олишди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицей ўқувчиси Сарвар Шоюнусов Олимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Жаҳонгир Фахриев ҳамда Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқувчиси Чарос Омоновалар кимё фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиаданинг бронза медалига лойиқ деб топилдилар.

Қайд этиб ўтамиз, кимё фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада 75 та давлатдан 300 дан ортиқ вакиллар иштирок этишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг