Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2019 Ўзбекистонлик олим халқаро урдушунослик анжуманида иштирок этишди
Ўзбекистонлик олим халқаро урдушунослик анжуманида иштирок этишди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистонлик олим халқаро урдушунослик анжуманида иштирок этди. 18-21 март кунлари Деҳли шаҳрида Ҳиндистон меҳнат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Урду тилини ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан “Дунё миқёсида урду тили мақоми” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Англия, Германия, Туркия, Эрон, Миср ва Япония каби мамлакатлардан урдушунос олимлар, тадқиқотчилар иштирок этди.

Тадбирда урду тилининг дунё мамлакатларидаги мақоми ва ривожланиш масалалари муҳокама қилинди. Анжуманда қатнашган Тошкент давлат шарқшунослик институти доценти Муҳайё Абдураҳмонова Ўзбекистонда урдушунослик, бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишлари ва таржималар ҳақида маъруза қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг