Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 04/05/2018 Ўзбекистонлик мутахассислар логистика соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан танишишди
Ўзбекистонлик мутахассислар логистика соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан танишишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вазирликлар, идоралар ва логистика компанияларининг мутахассислари ҳамда ёш профессионаллар 2018 йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтган форум доирасида логистика соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан танишишди.

“Логистика – тараққиёт учун янги истиқбол” (Logistics – a new frontier for development) мавзусида ўтказилган форумга Корея Республикасидаги Инҳа университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ташкилотчилик қилишди.

Форум ишида қатнашиш учун Ўзбекистонга Корея Республикасидаги Инҳа университетининг вице-президенти Чеонг Инкё раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Шунингдек, делегация таркибидан профессорлар Парк Ёнгхва, Ким Тай Сеунг ва Парк Кичанлар ўрин олишди.

Қайд этамиз, Корея Республикасидаги Инҳа университети таркибидан “Hanjin Shipping (шунингдек,Hanjin Logistics ҳам) ва “Korean Air”лар ўрин олган “Hanjin Group” учун кадрларни тайёрлаш бўйича асосий база ҳисобланади.

Ўзбекистон дунё океанига чиқиш имкони бўлмаган давлат ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон (Лихтенштейн билан бирга), дунё океанига чиқиш имкони бўлмаган давлатлар билан чегарадошдир.

Мамлакат иқтисодиётининг ўсиши ҳамда жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон самарали логистика тизимини ташкил этиши лозим, бу эса ўз навбатида экспорт-импорт операцияларига кетадиган харажатларнинг камайишига олиб келиши керак.

Сўнгги йилларда, жумладан, ташқи савдо соҳасида ҳам, Ўзбекистон ҳукумати томонидан фаол тарзда иқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши - логистика бўйича юқори малакали мутахассисларга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Форум Ўзбекистонда логистикани тарғиб қилиш ҳамда мазкур соҳага ёшларни жалб этиш мақсадида ташкиллаштирилди.

Форум давомида Жанубий Кореялик мутахассислар логистика бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашиб, мазкур соҳадаги сўнгги янгиликларни тақдим этишди. Хусусан, улар дунё океанига чиқиш имкони бўлмаган мамлакатларнинг қандай қилиб ўз иқтисодиётларини ривожлантираётгани тўғрисида гапириб беришди. Очиқ иқтисодиёт кўпроқ фойда келтириши қайд этилди.

Шунингдек, иштирокчилар АҚШнинг “Amazon” компанияси мисолида логистика тизимини ривожлантириш тажрибаси билан ҳам танишишди.

Кореялик экспертлар авиацияни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратишди. Авиация иқтисодиётнинг ривожланишига туртки бўлиши қайд этилди.

Меҳмонлар шунингдек, мамлакатдаги логистика хабини ривожлантириш ҳамда мазкур соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича Корея Республикасининг тажрибаси билан ўртоқлашишди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Логистика - Ўзбекистон учун янги соҳа ҳисобланади. Ҳозирда мазкур йўналиш бўйича бир қатор олий ўқув юртлари мутахассислар тайёрламоқда. 2016 йилдан бизнинг университет ҳам Жанубий Кореялик ҳамкорларимизнинг ўқув дастурлари базасида логистика бўйича мутахассисларни тайёрлашни бошлади. Мазкур форумни ўтказар эканмиз, давлат органлари ва хусусий компаниялар мазкур соҳанинг ривожланишига эътибор қаратишади, ёшлар эса келажакдаги касблари сифатида логистикани танлашади, деб умид қиламиз. Ахир логистика ҳозирда ҳаётимизнинг ҳам бир жабҳасида ишлатилмоқда”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг