Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Февраль ойининг бошида Парижда янги мавсумнинг биринчи "Катта шлем" дзюдо турнири бўлиб ўтади. Мусобақада 50 га яқин мамлакатдан 250 дан ортиқ спортчи, шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон Дзюдо федерацияси маълумотига кўра, мамлакат шарафини Баҳром Ботуров (-60 кг), Шаҳрам Ахадов (-73 кг) ва Ўткирбек Турабоев (+100 кг) ҳимоя қилади.
"Катта шлем" турнири доирасида 2024 йилнинг энг яхши дзюдочилари ҳам эълон қилинади. Ўзбекистон Халқаро Дзюдо федерацияси (IJF)нинг беш номинацияси бўйича номзодлари орасида ўз ўрнига эга.