Валюта курслари 04/12/2024
$1 – 12825.43
UZS – -0.1%
€1 – 13493.63
UZS – -0.03%
₽1 – 120.98
UZS – 1.07%
Қидириш
Ўзбекистон 03/12/2024 Ўзбекистонлик аёл дунёнинг "100 нафар аёли" рўйхатига кирди

 Ўзбекистонлик аёл дунёнинг "100 нафар аёли" рўйхатига кирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.

Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.

BBC'нинг "100 нафар аёл" лойиҳаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг кўпчилиги ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг