Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2025 Ўзбекистондаги энг йирик онлайн-платформаларда 300 та контрафакт маҳсулот топилди

Ўзбекистондаги энг йирик онлайн-платформаларда 300 та контрафакт маҳсулот топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Uzum Market, Olcha ва Glotr йирик онлайн платформалари фаолияти мониторинги ўтказилди, унинг натижасида 300 га яқин турдаги контрафакт маҳсулотлар аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Мониторинг натижаларига кўра:

Uzum Marketда 220 га яқин, Olcha ва Glotrда эса 50 га яқин контрафакт маҳсулотлар савдога таклиф этилаётганлиги аниқланди.

Контрафакт маҳсулотлар асосан кийим-кечак, косметика воситалари ҳамда маиший техникаларда кўпроқ учрамоқда. Машҳур брендлар – «Puma», «Lacoste», «Adidas», «Chanel», «Eclat», «Gucci», «Samsung», «Bosch» каби товар белгилари билан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотувга таклиф этилмоқда.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқ эгаларининг мурожаатларига асосан “Uzum Market” онлайн маркетплейсидан баъзи контрафакт маҳсулотларнинг савдосига чек қўйилди ва улар олиб ташланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг