Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмопрогностик мониторинги маркази хабар берди.
Марказ маълумотларига кўра, ер силкинишлари 2024-йил 15-ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:59 да содир бўлган.
Зилзила эпицентри Навоий вилоятининг Тамдин туманида жойлашган.
Эпицентр координаталари: 41,42° шимолий кенглик, 64,1° шарқий узунлик. магнитудаси 3,9 ни ташкил этди. Манбанинг чуқурлиги 15 километрни ташкил этади.
Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа шимоли-ғарб томон 427 километрни ташкил этади.