Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 01/05/2019 Ўзбекистонда замонавий кинотеатрлар тармоғи барпо этилмоқда
O'zbekistonda zamonaviy kinoteatrlar tarmog'i barpo etilmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 18 майдаги 372-сонли қарорига кўра, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Миллий банки зиммаларига 2018-2019 йилларда республика ҳудудларида замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш (қуриш) вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Миллий банки ҳамда “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” томонидан республикамиз ҳудудларида ташкил этиладиган 1, 2 қаватли ва ёзги кинотеатрларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди. Намунавий лойиҳа бўйича:

  • 1 қаватли кинотеатрда ҳар бири 50 ўринли 2 та кинозал;
  • 2 қаватли кинотеатрда ҳар бири 50 ўринли 2 та кинозал;
  • Очиқ (ёзги) кинотеатрда 150 ўринли амфитеатр барпо этилади.

Қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий банки “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан биргаликда республикамизнинг шаҳар ва туманларида жами 5 550 ўринли умумий қиймати 50 та (15 та 1 қаватли, 24 та 2 қаватли ва 11 та ёзги очиқ) замонавий кинотеатрлар барпо этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Ҳисоб-китоблар бўйича ҳудудларда ташкил этиладиган кинотеатрларнинг умумий лойиҳа қиймати 121.5 млрд сўм бўлиб, шундан 85 млрд сўми банк маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Қолган 36.5 млрд сўм миқдоридаги қисми ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Бугунги кунда лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ташаббускорларга 39.6 млрд сўмлик маблағ ажратилади.

Ҳозирда кинотеатрларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг III чорагида 24 та ва йил охирига қадар қолган 26 та кинотеатрларда қурилиш ишлари якунланади. Натижада жами 5550 ўринли кинотеатрлар тармоғи барпо этилади.

Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Миллий банкининг молиявий кўмагида республикамизга нафақат Ўзбекистонда балки Марказий Осиёда дастлабки инновацион кўчма киномобиль олиб келинди.

Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига қилган ташрифлари давомида Ўзбекистон Миллий банки ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан мазкур киномобилнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мобил кинотеатр дунёнинг етакчи корхоналарининг замонавий техник воситалари билан таъминланган.

Киномобилдан фойдаланиш учун 30 дақиқа талаб этилади. Бу вақт мобайнида тиркама энига 6 метрга катталашади ва 80 ўринли мобил кинотеатр аҳолига хизмат кўрсатади.

Киномобиль республикамизнинг энг олис шаҳар ва қишлоқларида миллий ва чет эл бадиий, тарихий ва ҳужжатли фильмларини намойиш этиш орқали ёшларнинг маънавиятини ва ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, адабиёт, театр ва кино санъатига бўлган қизиқишларини ошириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг