Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 28/05/2025 Ўзбекистонда йўл қурилишида Хитой технологиялари ва стандартлари жорий этилади

Ўзбекистонда йўл қурилишида Хитой технологиялари ва стандартлари жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни дамда Автомобиль йўллари қўмитаси делегацияси Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Хизмат сафари давомида йўл хўжалигида илмий-техникавий инновациялар йўналишида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда, делегация аъзолари ТианЖин шаҳридаги шаҳар муҳандислик, лойиҳалаш ва тадқиқот институти раҳбарияти билан учрашувлар ўтказишди. Хитойнинг энг йирик синов лабораториясига амалга оширилган ташриф жараёнида эса йўл соҳасидаги инновацион материалларни ҳамкорликда яратиш борасида музокаралар олиб борилди. 

Музокаралар якунида  Ўзбекистонда илк бор хорижий ривожланган давлат билан йўл соҳасида ягона стандартлар тизимини яратиш, инновацион материаллар ишлаб чиқиш, ва рақамлаштириш йўналишларида амалий ишлар бошлаш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик битими Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти фаолияти тарихида муҳим воқеалардан бири сифатида муҳрланди. Эндиликда, йўл соҳасида замонавий инновацион материалларни ишлаб чиқиш, ягона стандартлар тизимини яратиш ва рақамлаштириш борасида амалий ишлар бошланади. 

Бу ҳамкорлик илмий салоҳиятни янада кенгайтириш ва юксалтиришда ҳамда соҳани жаҳон андозаларига хос равишда юксалишида муҳим ўрин тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг