Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Иқтисод 21/12/2024 Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида 382 905 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган

Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида 382 905 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида 382 905 дона турли моделдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ташкил этди: Chevrolet Cobalt — 149 790 дона, Chevrolet Damas — 92 011 дона, Chevrolet Tracker — 40 718 дона, Chevrolet Onix — 36 408 дона, Chevrolet Gentra — 12 837 дона.

Шунингдек, KIA — 19 328 дона, Chery — 6 301 дона, Haval — 2 473 дона ва Lada — 6 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.

Қолаверса, Ўзбекистонда 23 033 дона махсус енгил автомобиллар ҳам ишлаб чиқарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг