Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
ЎзАнинг хабар беришича, мазкур лойиҳанинг қиймати 120 млрд. сўмни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудидан ўтадиган мазкур газ қувурининг узунлиги 74 километрни ташкил этади. 1020 миллиметрли ушбу газ қувурининг 850 метрлик қисми Амударё ўзанининг 20 метр остидан горизонтал қия бурғулаш усули билан ўтказилмоқда.
Уч босқичдан иборат бу ишга 500 га яқин ишчи-муҳандис ва мутахассислар, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган. Икки йирик газ магистралини боғлайдиган ушбу тармоқ 52 канал, коллектор, автомобиль ва темир йўлларни кесиб ўтади. Мазкур қурилиш ишлари жорий йилнинг сентябрь ойигача тўлиқ якунланади.