Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 20/01/2017 Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома расмийлаштириш тартиби бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома расмийлаштириш тартиби бекор қилиниши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Ҳукумати ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилмоқчи.

Паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш мамлакатнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида ўтказилади.

Паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизими қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштирилади:

маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, чегара назорати органларига йўловчилар хақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизимини соддалаштириш;

ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш;

алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини киритиш;

жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини амалиётга тадбиқ этиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг