Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 14/09/2023 Ўзбекистонда углерод нейтраллигига эришиш сценарийлари ишлаб чиқилди
Ўзбекистонда углерод нейтраллигига эришиш сценарийлари ишлаб чиқилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда CО2 эмиссиясини баҳолаб, мамлакатда углерод нейтраллигига эришишнинг 3 та сценарийсини ишлаб чиқди.

 

Булар оптимистик, базавий ва пессимистик cценарийлардир. Уларда CО2 нинг ҳозирги эмиссияси билан бир қаторда келажакдаги эҳтимолий ортиши (аҳоли сонининг ўсиши ва тегишли хизматлар ва саноат тармоқлари ҳисобига) ҳам инобатга олинган.

Ишлаб чиқилган сценарийларнинг ҳар бири CО2 эмиссиясининг турлича йиллик қисқаришини назарда тутади. Бунда вақт ўтиши билан ўзгарадиган омиллар ҳам ҳисобга олинган (муддат қанча узоқ давом этса, демографик ўсиш ва тегишли омилларнинг таъсири шунча катта бўлади)

1. Оптимистик сценарий (2050-й.) - CО2 чиқиндиларининг йиллик қисқариши 5,9 миллион тоннани ташкил қилиши зарур.

2. Базавий сценарий (2060-й.) – CО2 чиқиндиларининг йиллик қисқариши 4,8 миллион тоннани ташкил қилиши зарур.

3. Пессимистик сценарий (2070-й.) - CО2 чиқиндиларининг йиллик қисқариши 4,2 миллион тоннани ташкил қилиши зарур.

Ушбу мезонларни инобатга олган ҳолда,

Ўзбекистон учун энг мақбул сценарий 2060-йилгача углерод нейтраллигига эришишни назарда тутувчи базавий сценарий ҳисобланади. Ушбу сценарий мувозанатли сиёсат ва мамлакатнинг «яшил» ривожланишга силлиқ ўтишига асосланади, шунингдек, CО2 эмиссиясини йилига 4,8 миллион тоннага (3,1 миллион тонна соф пасайиш ва 1,7 миллион тонна қўшимча талаб) камайтиришни назарда тутади.

Бундан ташқари, базавий сценарий, бошқа сценарийлар сингари, асосий шартлар - мамлакатда қабул қилинган муҳим стратегик ҳужжатлар (масалан, Ўзбекистон Республикасида 2030-йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури) ва уларда кўрсатилган мақсадлар, шунингдек, муқаддам бошқа идоралар томонидан углерод нейтраллигига эришиш бўйича ишлаб чиқилган режа ва прогнозларга асосланади.

Шу билан бир қаторда, базавий сценарий энг мақбул вариант ҳисобланади ва бир қатор бошқа мамлакатлардаги ўхшаш кўрсаткичларга мос келади. Дунёнинг бир қатор  мамлакатлари (масалан, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Қозоғистон) 2050-2060 йилларгача бўлган даврни углерод нейтраллигига эришишнинг охирги муддати сифатида белгилаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг