Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2016 Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг малакасини оширадиган марказ яратишади
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг малакасини оширадиган марказ яратишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2016-йилнинг 11-июль куни Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг малакасини оширадиган марказ яратиш тўғрисида келишувга эришишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 7 млн. АҚШ доллари бўлиб, беш йил (2016-2020-йиллар) давомида амалга оширилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади педиатрияда кўрсатиладиган тиббиёт хизмати сифатини яхшилашдан, педиатрия йўналишидаги мутахассисларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш, инновацион марказда ўқитиш ҳамда илмий изланишларни олиб боришдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Лазиз Тўйчиев KOICA агентлигига ҳамкорлик учун миннатдорчилик изҳор этиб, мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилаётган ўқув маркази Ўзбекистондаги тиббиёт ходимлари учун энг яхши ўқув марказларидан бирига айланишига умид билдирди.

KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси директори Им Джонг Хи хоним Ўзбекистон томонига фаол ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдириб, мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тармоғини яхшилашга хизмат қилиб, икки мамлакат ўртасидаги бундан кейинги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг