Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 22/03/2024 Ўзбекистонда таълим соҳасида рўй берган институционал ўзгаришлар ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги ижроси таҳлил қилинди
Ўзбекистонда таълим соҳасида рўй берган институционал ўзгаришлар ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги ижроси таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасида
рўй берган институционал ўзгаришлар ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги ижросини таҳлил қилди.

Ўрта таълимда: 2018-йилнинг 8-декабрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор республикамизда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган баҳолаш амалиётининг татбиқ этилиши учун ҳуқуқий асос яратди.

2019-йилда БМТнинг болалар жамғармаси - UNICEF билан ҳамкорликда 4-синф ўқувчиларининг ўқиш, математика, табиий-илмий фанлар бўйича саводхонлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган баҳолаш натижалари эълон қилинди. Унга кўра ўқувчилар:

- табиий-илмий йўналишда демократик жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунчасига (71,1 фоиз), математика йўналишида
тенглама ва тенгсизликларни ечиш кўникмасига (67,2 фоиз) эгалиги бўйича энг юқори балл тўплади;

- табиий-илмий (тарихий саналар, атроф-муҳит,
инсон саломатлиги ва хавфсизлиги, экология), математика (ҳисоблаш ва тенгламалар) ҳамда матнни ўқиш (берилган аниқ маълумотларни топиш) йўналишларидаги саволларга жавоблар бўйича жаҳондаги ўртача кўрсаткич (55 фоиз) дан
юқори натижага эришди.

2022-йилда USAID билан ҳамкорликда 3-синф ва 5-синф ўқувчиларининг ўқиш ва математика бўйича (EGRA) кўникмаларини баҳолаш натижалари эълон қилинди. Унга кўра, ўрта таълимнинг сифати (5-синф ўқувчиларининг натижалари) бошлангич таълим (3-синф ўқувчиларининг натижаларига қараганда) сифатидан ортда қолаётгани, мактабга мунтазам қатновчи ўқувчиларнинг натижалари вақти-вақти билан дарс қолдирувчи ўқувчиларникидан юқорилиги аниқланди.

2022-йилда 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий-илмий фанлар бўйича саводхонлик кўникмалари (PISA) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда баҳоланди ва 2023-йилда натижалар эълон қилинди. 

Ўрта таълимнинг 3-, 6-, 7- ва 10-синф ўқувчилари учун дарсликлар баҳолаш натижалари асосида, баҳолаш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этишни ҳисобга олган ҳолда қайтадан чоп қилинди.

Олий таълим тизимида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йилдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони тизимни ислоҳ қилиш учун ҳуқуқий асос яратди.

Натижада 2017-2023 йиллар оралиғида:
«QS World University Rankings» да энг яхши мингталикка кирган хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари сони 3 тадан 9 тага;
- Жами хорижий олий таълим муассасаларининг сони 7 тадан 30 тага;
- хусусий олий таълим муассасалари сони 66 тага;
- ҳудудлар кесимида энг кам олий таълим муассасалари сони 1 тадан 3 тага
етди.

Шунингдек, аҳолининг барча қатламларини олий таълим хизматлари билан қамраб олиш учун алоҳида квоталар ажратилди. Ёшларни (18-22 ёшдаги аҳолини) олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 41 фоизга ошди.

Таълим тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида бир қатор тадбирлар белгиланган.

Жумладан:
➖ Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та мактабга болаларнинг қатнаши учун бепул автобусларни йўлга қўйиш;
➖ Нодавлат умумтаълим ташкилотлари сонини 1000 тага етказиш;
➖ 2024 йилдан бошлаб ҳар йили давлат-хусусий шериклик асосида 100 тадан мактаб қурилиши бўйича шартномалар тузиш;
➖ Дунёдаги 500 та етакчи университет билан ҳамкорликда “икки дипломли тизим”ни кенгайтириш шулар жумласидан.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг