Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда солиқ тушумлари 20% дан ортиқ ўсиб, 199,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Солиқ тушумлари бўйича асосий кўрсаткичлар:
Ҳудудлар бўйича ўсиш:
Бошқа солиқ турлари бўйича ўсиш: Ер солиғи: 8,2 трлн сўм (+19,2%), Мулк солиғи: 6,8 трлн сўм (+33,5%), Айлана маблағ солиғи: 2,8 трлн сўм (+17,6%), Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи: 1,2 трлн сўм (+48,3%).
2024 йилда амалга оширилган ислоҳотлар ва натижалар, 64,5 минг кичик бизнес субъекти тикланди, 134,8 минг янги корхона ташкил этилди. "Автокамерал" тизими орқали 37,9 трлн сўмлик қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) орқали товар айланмаси 17,3% га ўсди, онлайн-ККТ орқали 1 миллиард сўмдан ортиқ чек берилди.
«Солар уй» хизмати орқали 10,2 минг фойдаланувчига 11,6 млрд сўмлик субсидия ажратилди. «Ижтимоий кешбэк» орқали 135,7 минг фойдаланувчига 24,6 млрд сўмлик ҚҚС қайтарилди.
2025 йил мақсадлари Давлат солиқ қўмитаси 2025 йилда солиқ тушумларини 224 трлн сўм даражасига етказишни режалаштирмоқда.