Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 18/11/2016 Ўзбекистонда Россия кунлари бошланди
Ўзбекистонда Россия кунлари бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида Ўзбекистонда Россия кунларининг расман бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди.

Россия кунлари “Олтин куз” Халқаро мусиқа фестивали доирасида ўтказилмоқда.

Россия кунлари доирасида Ўзбекистонга келган меҳмонлар ва ўзбекистонликлар Россия маданиятининг энг сара асарлари билан танишишлари мумкин.

Тадбир “Терема” Россия халқ чолғу асбоблари ёшлар оркестрининг концерт дастури билан бошланди. Россия кунлари доирасида шунингдек, “Россия қалби” болалар расмлари кўргазмаси ҳам ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг