Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект: тенденциялар ва истиқболлар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ФранкФорт меҳмонхонасида БМТТДнинг “Ёшларга рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорликни қўллаш имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда халқаро эксперт Айлин Тренкманн томонидан Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт, рақамли тадбиркорлик ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди.
Муҳокама қилинган асосий жиҳатлар:
• Сунъий интеллект бизнес ва иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатмоқда?
• Рақамли соҳада стартаплар учун имкониятлар
• Рақамлаштириш бўйича халқаро тажриба ва энг яхши амалиётлар
• Инновацияларни ривожлантиришда давлат ва хусусий секторнинг роли
Шунингдек, давра суҳбатида Андрин Финк, Швейтсариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Миссияси раҳбарининг ўринбосари, Акико Фужии, БМТТДнинг Ўзбекистондаги Резидент вакили ва бошқа тегишли идора вакиллари иштирок этишди.
Ушбу тадбир Ўзбекистонда рақамли трансформация ва сунъий интеллектни жорий этишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлди.