Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2020 Ўзбекистонда пандемия оқибатларини юмшатиш харажатлари 6,1 млрд долларга баҳоланди
Ўзбекистонда пандемия оқибатларини юмшатиш харажатлари 6,1 млрд долларга баҳоланди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати аҳоли, иқтисодиёт жабҳалари ва тадбиркорлик субъектларини коронавирус пандемияси даврида қўллаб-қувватлаш чоралари қийматини баҳолади.

 

Коронавирус пандемияси даврида 2020 йил 9 июль ҳолатига кўра, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир кўрилган чораларнинг умумий қиймати 62 593 млрд сўм (6,13 млрд АҚШ долларидан ошади) дея баҳоланмоқда.

 

Шундан:

    Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармаси харажатлари — 5 293 млрд сўм;

    Cолиқ ва божхона имтиёзлари – 1 636 млрд сўм;

    Cолиқлар кечиктирилиши ва жарималарнинг вақтинча тўхтатилиши – 2 510 млрд сўм;

    Банк соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари – 48 215 млрд сўм;

    Қурилиш ва тараққиёт жамғармаси – 3 306 млрд сўм;

    Иқтисодиётнинг реал секторларини қўллаб-қувватлаш чоралари – 1 632 млрд сўм.

 

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун 1,7 трлн сўм йўналтирилган. Маблағлар қандай мақсадларга сарфланди?

 

    157,6 млрд сўм — тиббий ускуналар ва буюмлар харид қилишга;

    385,9 млрд сўм — тест тизими, дори воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари харид қилишга;

    257,6 млрд сўм — тиббиёт ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш ва маошига 6 фоиз устама тўлашга;

    599,1 млрд сўм — карантин зоналари ва махсус шифохоналар қурилишига;

    299,8 млрд сўм — карантинда сақланаётган шахсларни парваришлашга.

 

Бюджет маблағлари ҳисобидан 72 млрд сўмдан зиёдга тиббий буюм ва ускуналар сотиб олинди. Улар:

 

    500та сунъий нафас олдириш аппаратлари — 5,75 млн доллар (57,5 млрд сўм);

    60та ультратовушли текширув аппаратлари - 648 минг доллар (6,5 млрд сўм);

    10та полимераз занжир реакцияси аппарати - 210 минг доллар (2,1 млрд сўм);

    60та дефибрилляторлар – 280 минг доллар (2,8 млрд сўм);

    90та кардиомониторлар – 180 минг доллар (1,8 млрд сўм);

    500та пульсоксиметрлар – 125 минг доллар (1,2 млрд сўм).

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг