Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 11/07/2016 Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловлар якунланди
Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловлар якунланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йилнинг май-июнь ойларидаги сайлов жараёнларида 9764 нафар фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг 105 мингдан ортиқ маслаҳатчилари сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016-йил 8-июлдаги кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилдики, янги сайланган раисларнинг 73,6 фоизи олий маълумотли, 82,4 фоизи давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимида ва тадбиркорлик соҳасида бошқарув иш тажрибасига эга.

Сенат маълумотларига кўра, раисларнинг 67 фоизи ушбу лавозимга биринчи марта сайланди. Раисларнинг 865 нафари аёллардир.

Шунингдек, сайланган фуқаролар йиғинлари раислари маслаҳатчиларининг 51,1 фоизи олий маълумотга эга бўлса, 25,4 фоизини аёллар ташкил қилади. Уларнинг 53,3 фоизи ушбу вазифага биринчи марта сайланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг