Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 18/10/2022 Ўзбeкистoнда нoрaсмий сeктoрдa бaнд бўлгaнлaр сони камаймоқда
Ўзбeкистoнда нoрaсмий сeктoрдa бaнд бўлгaнлaр сони камаймоқда

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг норасмий секторда банд бўлиши билан боғлиқ ҳолатни таҳлил қилди. 

Агар "дарҳол олиш мумкин бўлган кичик рағбат" ва "анча кейин олиш мумкин бўлган катта рағбат" дан бирини танлашингизга тўғри келса, қай бирини танлаган бўлардингиз?

Стенфорд Университети олимларининг “marshmallow experiment” номли тадқиқоти шуни кўрсатадики, анча кейин катта рағбатни олиш учун ўзида сабр топа олган болаларда катта ёшда академик ва ижтимоий жиҳатдан баркамолликка эришиш имконияти юқори бўлади.

Қисқа муддатда қўлга киритиши мумкин бўлган кичик рағбатдан воз кечиб, узоқроқ муддатда эришиши кутилган катта рағбатни танлай олиш иродаси инсоннинг келажакдаги муваффақият даражасини намоён этади. Худди шу қонуниятни норасмий сектордан расмий секторга ўтиш жараёнига қиёсласа бўлади. Расмий секторда ишлаш умр шомида қатор афзалликларни бериши, меҳнат муносабатларини тартибга солиши ва бу орқали кўнгил хотиржамлиги беришини барча англаб бормоқда.

Норасмий бандлик дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд. Унинг даражаси ҳар бир давлатнинг ижтимоий–иқтисодий салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига бевосита боғлиқ. Расмий статистик маълумотларда қайд этилишича, 2022-йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами банд аҳолининг 41,3% и норасмий секторда фаолият кўрсатган.

Сўнгги йилларда Ўзбeкистoндa нoрaсмий секторда банд бўлганлар сони мaълум даражада пaсaйган (2020 йилнинг биринчи яримида – 56,7%,2022 йилнинг шу даврида 41,3%).

2022-йилда нoрaсмий секторда банд бўлганлар улуши 2020-йилдагига нисбатан 15,4% пунктига камайган. Ҳудудлар бўйича эса энг юқори камайиш Хоразм (22,7%), Андижон (22,4%), Самарқанд (20,5%), Фарғона (16,8%) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (19,9%)да кузатилган. 

Мамлакатимизда таҳлил даврида меҳнат ресурслари (0,4 млн. киши) ва иқтисодий фаол аҳоли сонининг ошиши (420 минг киши) га қарамасдан иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони деярли 1,5 млн. кишига қисқарганини ижобий ҳол, дейиш мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири ўзини – ўзи банд қилишнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишидир. Ўз навбатида ишсизлик даражаси (-4,4 фоиз пунктига) билан норасмий бандликнинг камайиши (-15,4 фоиз пунктига) ўртасида бевосита боғлиқлик кузатилган. 

Юқоридаги кўрсаткичлар ва ҳозирда қабул қилинаётган қарорлар келажакда мазкур норасмий бандлик даражасини яна жадал камайишини прогноз қилиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-августдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида норасмий бандликни камайтириш бўйича таъсирчан янги механизмларни жорий қилиш, шунингдек, ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, солиқ соҳасида қулайликлар яратиш, тадбиркорликни рақамлаштириш ва ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг