Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 04/08/2023 Ўзбекистонда Мева-сабзавотчилик II форуми ташкил этилди
Ўзбекистонда Мева-сабзавотчилик II форуми ташкил этилди

Жорий йилнинг 4 август куни Фарғона шаҳридаги (Wine Garden ресторанида) Ўзбекистонда Мева-сабзавотчилик II форуми ташкил этилди.

Мазкур форум Жаҳон банки ва Европа иттифоқи ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, «Annexure Financial Solutions» компанияси томонидан ташкил этилган бўлиб, унда мева ва сабзавотлар етиштирувчилар, фермерлар, экспортчилар, соҳа олимлари ва мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Форумнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг амалий ижроси, мамлакатимиздаги мева-сабзавотчилик соҳасидаги етиштириш, маркетинг сотиш ва экспорт масалаларида олиб борилаётган ишлар ва натижалар юзасидан фикр алмашишдан иборат.

Дарҳақиқат бугунги кунда республикамизда соҳани ривожлантириш мақсадида кластерлар ролини кучайтириш, кооперациянинг янги механизмларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларни кенг миқёсда молиялаштириш ва қишлоқ хўжалиги хизматлари кўрсатилишини кенгайтириш каби тизимли ишлар амалга оширилиб борилмоқда.

Бугун ташкил этилган форумда ҳам соҳа олимлари ва экспертлари томонидан қатор долзарб мавзуларда таҳлилий таклифлар билдирилди. 

«Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маркетинги бўйича техник кўмак» лойиҳаси эксперти, бош маркетолог Ҳусан Ҳайдаровнинг “Мева ва сабзавот маҳсулотларни Германия бозорига экспорт қилиш” бўйича тайёрлаган тақдимотида Ўзбекистондан Германияга айни вақтгача асосан қуритилган сабзавотлар, сабзи, қовунлар ва майиз каби маҳсулотлар асосий экспорт қилинганлиги ваҳоланки, юртимизда етиштирилаётган хўл мевалардан гилос, ўрик, нок, шунингдек қуритилган ўрик ва дуккаклилардан мош ва фасолларга ҳам Европа бозорида талаб борлиги маълум қилинди.

Ташқи бозорда ўзбек навларининг истиқболлари қандай? Мазкур саволга форум мобайнида қўйидагича маълумотлар берилди. Айни вақтгача юртимиздан 180 хил мева-сабзавот маҳсулотлари 80та давлатга экспорт қилинган. Жумладан: 2022 йилда 1,6 млн. тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тадбирда Абдумалик Рустамовнинг (лойиҳа бош эксперти) “Мева ва сабзавот экинлари маҳаллий навларини етиштириш, ички ва ташқи бозорга чиқаришни яхшилаш тадбирлари” бўйича маърузасида эса навларни ўрганиш ва соҳадаги муаммоларга ечим топишдан, маҳаллий навларни ўрганиш жумладан, экспорт салоҳиятига эга маҳаллий шароитга мос экин навлари ноанъанавий экинлар, ассортиментни кенгайтиришга қадар йўналишларда батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Жумладан, Ўзбекистон мева-сабзавотчилиги селекцияси ва уруғчилигининг ҳозирги ҳолати, яъни илмий тадқиқот институтлари ва хусусий селекция масканлари Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Давлат нав синаш маркази, карантин инспекцияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг фаолияти, урурғчилик ва кўчатчиликни таҳлил қилиш, бирламчи ва нав уруғчилиги йўналишларини ривожлантириш, Сертификатлаш тизимини жорий этиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоялаш каби долзарб муаммолар муҳокамалар марказида бўлди.

Бугунги кунда фермерлар интенсив технологияларни жорий қилмоқдалар, корхоналар янги йўналишлар ва бозорларни очмоқдалар бироқ, шунга қарамай навларга бўлган ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилиш рўйхатга олиш тўловлари,

роялти тўлови (бировнинг тайёр бренди ёки маркасини ишлатиш учун тўлов), синовдан сўнг навлар ва дурагайларни мослаштириш ва илгари суриш юқори сифатли уруғ ва кўчатларни тижорат мақсадида етиштиришда учраётган муаммоларга ечимлар борасида форум мобайнида мухтасар тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбирда уруғ ва кўчат етиштириш ва унинг экспортини ривожлантириш учун қонунчиликни такомиллаштириш борасида ҳам таклифлар берилди.

Форум мобайнида “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маркетинги бўйича техник кўмак” лойиҳаси эксперти Парход Назаров, “Мева-сабзавотчилик соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболлари”, лойиҳа эксперти, маркетолог Сардор Абасхановнинг “Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия арабистони, Қатар ва Қувайт давлатлари бозорига экспорт қилиш” маърузалари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. 

“Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маркетинги бўйича техник кўмак” лойиҳаси экспертлари томонидан Анорчилар Ассоциацияси ва “ShirinMeva” агробизнес журнали фаолиятлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Форумнинг энг муҳим кашфиётидан бири бу ShirinMeva мобил иловаси бўлиб, мутахассислар томонидан яқиндагина ишга тушган “ShirinMeva” мобил иловаси қандай ишлайди? У кимлар учун? Иловадан қандай фойдаланиш

мумкин ва унинг устунлик томони нимада? каби саволларига батафсил тўхталиб ўтилди.

ShirinMeva мобил иловасида 500 дан ортиқ фермер хўжаликлари ҳақида маълумотлар ҳамда “ShirinMeva” журналининг электрон вариантини осонгина ўқиш имконияти ҳам айнан мана шу иловада мавжудлиги эса қувонарлидир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг