Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/06/2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 нафарга етди

2020 йил 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 (+52) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан (“Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1030 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг