Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 946 нафарни ташкил этмоқда
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 946 нафарни ташкил этмоқда

 

2020 йил 23 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 946 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 18 нафари Самарқанд вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли В.В. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли Б.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 121 нафар, Самарқанд вилоятида 47 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида ҳам 5 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда 34 987 (+411) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 3 686 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг