Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/08/2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 074 нафарни ташкил этмоқда
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 074 нафарни ташкил этмоқда

 

2020 йил 21 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 074 (+128) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 12 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 69 ёшли Р.М. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 47 ёшли Р.Ю. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 382 нафар, Тошкент вилоятида 123 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Наманган вилоятида ҳам 3 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб юртимизда 33 989 (+547) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 3 825 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг