Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- UNICEF Ўзбекистон Ҳукуматининг 2019 йилги давлат дастурида назарда тутилган ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича давлат органини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини мамнуният ила қутлайди.
Ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш ва турли вазирликларнинг ижтимоий ҳимоя функцияларини бирлаштириш учун масъул бўлган давлат органини ташкил этиш Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимояга қаратилган салмоқли сармоялари янада фойдали бўлишига ва бутун тизимнинг самарадорлигини оширишга имкон беради. Кучли ижтимоий ҳимоя тизими иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий-иқтисодий хатарлардан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
"Бу мамлакат учун жуда муҳим қарордир. Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистонни янги ривожланиш даражасига кўтаришга қаратилган. Сиёсий ирода ва изчиллик ижтимоий ҳимоя тизимининг Ўзбекистон аҳолиси эҳтиёжлари ва интилишларига самарали жавоб беришини таъминлайди," - деди UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.
UNICEF бундан буён ҳам ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашда Ўзбекистон Ҳукуматини қўллаб-қувватлайди.