Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 26/10/2022 Ўзбекистонда ички ва халқаро автомобил транспортида юк ташишга талаб ортмоқда
Ўзбекистонда ички ва халқаро автомобил транспортида юк ташишга талаб ортмоқда

3 чоракда Ўзбекистон ичида юк ташишга бўлган талаб икки баробарга, республика ташқарисига ташишга бўлган талаб эса 1,5 баробарга ўсди (ATI.SU халқаро юк ташиш биржаси маълумотларига кўра). Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, мамлакатда логистикани рақамлаштириш жараёни жадал кетмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сентябр ойида транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда мамлакат логистикасини рақамлаштириш ва самарадорлигини ошириш вазифасини олдинга қўйган эди. Рақамли технологияларни иқтисодиётга жорий этиш зарурати ҳақида "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ҳам қайд айтиб ўтилган.

ATI.SU халқаро юк биржаси онлайн-хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон автомобил транспортида юк ташиш бозори жадал ривожланмоқда. 2022 йилнинг учинчи чорагида биржа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қуйидаги кўрсаткичларни қайд этди:

●Ўзбекистон ичида юк ташиш учун мурожаатлар сони икки баравар кўпайди;

●Экспорт йўналишлари бўйича юк ташиш учун аризалар сони 145% га ўсди;

●Ўзбекистондан Россияга юк ташиш учун бўлган талаб 2,6 баробар ошди. Шунингдек, Арманистон, Молдова, Қирғизистон, Беларус, Мўғулистон ва Қозоғистонга товарлар етказиб бериш бўйича аризалар сонининг кўпайиши қайд этилди;

●Бошқа давлатлардан Ўзбекистонга юк ташишга бўлган талаб 49% га ошди. Мурожаатларнинг аксарияти Россия, Беларус, Қозоғистон, Польша, Германия, Хитой ва Туркиядан товарларни етказиб бериш бўлмоқда.

Ўзбекистон компаниялари глобал омиллар таъсирида жараёнларни қайта қуриш заруратига дуч келдилар. Масалан, Россия ва Белорусдан юк машиналарининг Европа Иттифоқига киришига қўйилган тақиқ буюртмачиларни Европага рейсларни амалга ошириш учун янги ҳамкорлар излашга мажбур қилди.

Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон юк ташувчилари ва юк жўнатувчилари ATI.SU халқаро юк ташиш биржасига тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга бўлдилар. Бу МДҲ даги товарларни етказиб бериш учун буюртмаларни жойлаштириш бўйича энг йирик онлайн платформадир. Ўзбек бизнесидан автомобил транспортида юкларни ташишга талаб ортиб бораётгани фонида компания Тошкентда ўз ваколатхонасини очди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг