Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 14/06/2016 Ўзбекистонда “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди
Ўзбекистонда “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-июнь куни интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти (www.kids.gov.uz) ишга туширилди.

Мазкур веб-сайт болаларни “Давлат” ва “Ҳукумат” тушунчалари шунингдек Ўзбекистон тўғрисида умумий маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди.

Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлигида «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Веб-сайт 6 -12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Веб-сайтдан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари мумкин. Унда Ўзбекистон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат ҳокимияти тизими тўғрисидаги умумий маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг