Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни бу бўйича тегишли қонунни имзолади.
Янги тартибга кўра, жарима баллари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун асосий жазо билан бирга ҳисобланади. Бу баллар қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида сақланиб туради ва кейин автоматик равишда бекор қилинади.
Ҳар бир қоидабузарлик учун энг кўпи билан икки балл берилиши мумкин. Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 баллдан кўп тўпласа, у транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан охирги қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб олти ойгача маҳрум қилиниши мумкин.
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;
Бунда:
Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.
Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.
Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.
– Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;
– Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;
– Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;
– Йўл безорилиги учун;
– Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.