Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 24/05/2017 Ўзбекистонда “GlobUzCard” тўлов тизими яратилмоқда
Ўзбекистонда “GlobUzCard” тўлов тизими яратилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда универсал банклараро “GlobUzCard” чакана тўлов тизими яратилмоқда.

Тизим Марказий банк бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги қарорига биноан ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Адлия вазирлиги мазкур ҳужжатни 2017 йилнинг 15 май куни рўйхатдан ўтказди.

Янги тизим халқаро тўлов тизимлари билан уйғунлаштирилади, дейилади Марказий банк қарорида.

“GlobUzCard” Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқа шу каби халқаро тўлов тизимлари билан хорижий валюталарда “GlobUz” банк карталаридан хориждаги ҳамда хорижий банк карталаридан Ўзбекистон ҳудудида транзакцияларни таъминлаш учун ҳамкорлик муносабатларини ўрнатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг