Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Иқтисод 27/09/2016 Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни бўлиб ўтди
Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-сентябрь куни «Whyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Марказий Осиё бўйича Германия иқтисодиёти ваколатхонаси ҳамкорлигида, Германия Иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги, Ўзбекистонда фаолият юритувчи немис корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва тармоқ компаниялари иштирокида «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни» бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Германия корхоналари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича германиялик компанияларнинг тажрибасини тақдим этиш, шунингдек, янги инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини ўрганишдан иборат.

Мазкур тадбир доирасида ўзбекистонлик ва германиялик вакилларнинг томонидан инфратузилма, корпоратив бошқарув, муқобил энергетика, савдо, банк соҳаларини ривожлантиришга оид қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларда тақдимотлари кутилаётган бўлиб, шунингдек икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ишбилармон ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қўшимча туртки сифатида хизмат қилиши назарда тутилган кооперация биржаси ташкил этилади. Ишбилармонлик учрашувлари чоғида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид ўзаро манфаатли муносабатларга доир масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, делегация таркиби банк иши, инжиниринг, корпоратив бошқарув, энергетика, қурилиш, логистика каби қатор соҳаларда фаолият юритувчи компанияларнинг раҳбарлари ва вакилларидан иборат эди.

Қайд этиш керакки, 2015-йил якунлари бўйича икки томонлама савдо ҳажми 521,5 млн. АҚШ доллари, жумладан, экспорт – 32,9 млн. АҚш доллари, импорт эса – 488,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида давлатлар ўртасидаги маҳсулот айланмаси 304,4 млн. АҚШ доллари, жумладан, экспорт – 19,4 млн. АҚШ долларини, импорт эса – 285,0 млн. АҚШ долларига етди. Экспорт бўйича асосий позициялар: транспорт ва сайёҳлик хизматлари, сарҳил ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, мисдан ишланган буюмлар, ноорганик кимё воситалари, матолар, пахта маҳсулотлари ва бошқалар.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Германия инвесторлари иштирокида ташкил этилган 112 та корхона фаолият юритаётган бўлиб, улардан 27 таси 100 фоиз Германия капиталига эга. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузурида Германия Федератив Республикаси 36 та фирма ва компанияларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг