Валюта курслари 15/01/2025
$1 – 12971.00
UZS – -0.01%
€1 – 13308.25
UZS – 0.64%
₽1 – 126.04
UZS – -0.45%
Қидириш
Иқтисод 14/01/2025 Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозори имкониятлари кенгаймоқда

Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозори имкониятлари кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасида пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарликни бекор қилиш, мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга рухсат бериш, пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномаларни гаров реестрида рўйхатга олишни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада тадбиркорлик субъектларига факторинг хизмати кўрсатишга ихтисослашган факторинг ташкилотларини ташкил этиш, Факторинг ташкилоти фаолиятини нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрга киритиш ва унинг фаолиятини Марказий банк томонидан тартибга солиш белгиланмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда факторинг хизматларини амалга оширишнинг халқаро амалиётга мос қонунчилик базасининг яратилишига хизмат қилади. Бу эса тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлардан кенг фойдаланишга бўлган талабини қондириш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг самарали воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР