2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юртимизда “яшил энергетика” соҳасини келгусида янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.
Шу мақсадда, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Тараққиёт стратегиясида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, янги қурилаётган ва модернизация қилинаётган ГЭСларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, тарихий жиҳатдан энг биринчи бунёд этилган “Тошкент ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги ГЭС-1да модернизация ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда бунёд этилган биринчи гидроэлектр станция Бўзсув ГЭС-1 ҳисобланади. Мазкур ГЭС Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган.
1923 йил 26 май куни махсус тузилган комиссиянинг қарорига мувофиқ, мамлакатимизда илк ГЭСнинг қурилиши жадаллик билан бошлаб юборилади. ГЭСнинг қурилиши 1923 йилда бошланган бўлиб, асосан халқ ҳашари йўли билан бунёд этилган.
Таъкидлаш жоизки, Бўзсув ГЭС қисқа муддатда қурилиб битказилди. Тўғон 94 сутка мобайнида, ГЭС биноси ва гидроиншоотнинг асосий қисми эса 9 ой давомида қурилган.
Бўзсув ГЭС 1926 йил 1 майда ишга туширилган бўлиб, қуввати 4 минг kVt.soat га тенг эди. ХХ асрнинг 30 йилларида унинг қуввати Ўзбекистонда мавжуд бўлган барча ГЭСлардан юқори бўлган. ГЭС Тошкент шаҳрининг саноат корхоналари, шаҳар транспорти ва яқин ҳудуд аҳолисини электр энергияси билан таъминлашда катта аҳамиятга эга бўлган.
Бўзсув ГЭС тўла автоматлаштирилган бўлиб, ягона диспетчерлик пунктидан бошқарилади. 1926 йил – Ўзбекистонда энергетикани янада ривожлантириш билан тавсифланади. Бўзсув ГЭСнинг 2-агрегатининг ишга туширилиши билан 6 Кв ли кабель тармоғи, 30 дона трансформатор пункти эксплуатацияга киритилди. 1934 йилда 3- ва 1936 йилда 4-гидроагрегат ишга туширилади. 1926 йилда ишга туширилган 1-, 2-гидроагрегатлар турбиналари “Фр. Неймаер” фирмаси томонидан ва кейинги йилларда ишга туширилган 3-, 4-гидроагрегатлар турбиналари эса Ленинград металл заводи томонидан ишлаб чиқарилган. 1981 йилга келиб, Бўзсув ГЭС реконструкция қилиниб, иш жараёни автоматлаштирилган тизимга ўтади. ГЭСнинг электр энергия ишлаб чиқариш қуввати жами 4 МВт га тенг.
Бугунги кунда ГЭСда жадаллик билан модернизация ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ГЭСда олиб борилаётган модернизация ишлари жорий йилда тугалланиши режалаштирилган бўлиб, натижада йиллик ўртача ишлаб чиқариш қуввати 44,4 млн. kVt.соатни ташкил этади.
Модернизация ишлари Хитой Халқ Республикасининг Чина Натионал Течнисал Импорт анд Эхпорт Сорпоратион «СНТИС» компанияси томонидан мазкур объектни “тайёр ҳолда” фойдаланишга топшириш белгиланган бўлиб, тегишли режа асосида қурилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.