Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 15/10/2022 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,8 млн. кишини ташкил этмоқда. 

Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 61,1 минг кишига кўпайган.

2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда.

Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг