Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/10/2018 Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш: маҳаллий ва хорижий тажриба
Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш: маҳаллий ва хорижий тажриба
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш: маҳаллий ва хорижий тажриба“ мавзусида халқаро конференцияда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша ГРАУМАНН қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар аҳоли, хусусан, ёшлар сонига нисбатан кўп бўлмаса-да, аммо Марказий Осиё минтақасига нисбатан олиб қараганда, бу катта кўрсаткични кўрсатмоқда. Шу боис, бу борадаги ишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, болалар ҳуқуқлари, манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилишда барча чораларни кўриш, бу борадаги таклифларни қўллаб-қувватлаймиз.

Бугунги халқаро конференция болаларни ижтимоий ҳимоя қилишга бағишланмоқда. Тегишли мамлакатлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ёки эътиборталаб оилаларнинг фарзандларига эътибор қаратиш муҳим. Лекин биз асосан икки тоифа болаларини ҳимоя этиш, қўллаб-қувватлаш борасида гапириш зарур деб ҳисоблаймиз. Биринчиси Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар. Тарбия, аввало, оилада берилади. Аммо болалар оғир аҳвол ва бошқа сабаблар туфайли оиласи, ота-онасидан узоқ бўлишига тўғри келмоқда. Давлат томонидан қанчалик эътибор берилмасин, бу оиладаги муҳитни бера олмайди.

Иккинчи тоифа қонун билан зиддиятга дуч келадиган болалар масаласидир. Бу тоифа ёшларни ҳуқуқни бузишгача бўлган жараёнини назорат қилиш, уларни қўлга олиш, яъни эркинлигини чеклашгача бўлган даврни назорат қилишда биз қўлимиздан келган барча чораларни кўришга тайёрмиз. Уларни тутқинликда асраш охирги чора бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.

Биз Ўзбекистонда мустақил, алоҳида балоғатга етмаганлар адлияси тизимини яратиш таклифини билдирмоқдамиз. Бу борадаги қонунларнинг қабул қилиниши ва такомиллашуви ислоҳотлар жараёнида инобатга олинади. Ўзбекистон болалари ҳар томонлама ҳимояланади, деб ўйлаймиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг