Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Ўзбекистонда болалар учун яна бир телеканал пайдо бўлиши мумкин
Ўзбекистонда болалар учун яна бир телеканал пайдо бўлиши мумкин

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) – Мактабгача таълим вазирлигида болалар учун яна бир телеканал ташкил этиш ва таниқли корейс,телерадиокомпанияси EBS билан ҳамкорликда замонавий таълим медиа –контентлари яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида болалар учун таълим телеканали ташкил этиш истиқболлари, мактаб ёшигача бўлган болалар учун замонавий таълим медиа – контентлари  яратиш имкониятлари, шунингдек малакали медиа–мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек таълимий дасдастурлар сақланувчи дата– марказ ташкил этиш, МТВ мутахассисларининг Кореянинг таълимий дастурлар узатувчи тизимида амалиёт ўташ  имкониятларини кўриб чиқиш ҳақида сўз борди.

МТВ  Бош бошқарма бошлиғи Елена Герасимовна Тен сўзларига кўра вазирлик  EBS мутахассисларининг шунчаки кўнгилочар эмас, шунингдек интерактив таълим контентларини яратишдаги тажрибасига эътибор қаратмоқда.

Маълумот учун EBS 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, айни кунда Корея Республикасининг етакчи каналларидан бири ҳисобланади. EBS ўз ичига 8та телеканал ва қатор Youtube каналларини олган. 2019 йил апрель ойида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Манба: Мактабгача таълим вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг