Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2018 Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ҳолати таҳлил қилинади
Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ҳолати таҳлил қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Ҳотин-қизлар қўмитасида БМТнинг Бола ҳуқуқлари Қўмитаси тавсиялари бажарилишини таҳлил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга тайёргарлик ишлари бошланди. Шу мақсадда, Ташкилий гуруҳнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий мавзу ҳисобланган “Миллий ҳаракат дастури”нинг атрофлича таҳлилида 40 га яқин давлат ташкилотлари ва ҳорижий ҳамкорларнинг иштирок этиши тадбирнинг юқори савияда бўлиб ўтишидан далолат бермоқда. Ўйлаймизки, ушбу йиғин Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари таъминланиши масаласида ташкилотлараро ижтимоий ҳамкорликни янги поғонага кўтаради.

Шунингдек, мазкур тадбирнинг 2-қисмида мигрант оилаларнинг фарзандларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг