Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 05/03/2018 Ўзбекистонда божхона тўловлари ислоҳ қилинади
Ўзбекистонда божхона тўловлари ислоҳ қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.

Фармойишда таъкидланишича, божхона-тарифини тартибга солишга қаратилган амалдаги тизим олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига етарли даражада жавоб бермайди, айниқса валюта сиёсатини либераллаштириш шароитларида бизнес юритишда тенг шароитлар яратилишини ва рақобатнинг асосий бозор тамойилларининг амалда қўлланилишини таъминлай олмайди.

Шу мақсадда божхона тизимини такомиллаштириш ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги божхона тўловларини оптимизация қилиш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилди.

Ишчи комиссияга 2018 йил 1 апрелга қадар божхона-тарифи тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шу жумладан ташқи савдо фаолиятини амалга оширишдаги божхона тўловларининг янги ставкаларини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини киритиш вазифаcи юклатилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг