Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 04/07/2022 Ўзбекистонда биринчи рақамли подстанция учун 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди
Ўзбекистонда биринчи рақамли подстанция учун 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди

2022 йил 30 июнь куни Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанциясини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди.

Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон қарорига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида “2х144 км узунликдаги “Сирдарё” ИЭСдан “Зафаробод” подстанциясигача 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур инвестиция лойиҳасини тайёр ҳолда топшириш шарти асосида Бош пудратчини аниқлаш мақсадида ўтказилган ҳалқаро тендер савдолари натижаларига кўра, ғолиб деб топилган компания “Sinohydro Corporation Limited” (Хитой ХР) ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида шартнома имзоланди.

Шартномага мувофиқ, мазкур электр узатиш тармоғи 2023 йилда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилмоқда. Ушбу подстанция 2023 йилда фойдаланишга топширилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг