Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб шахсийлаштирилган автомобиль рақамларига рухсат берилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда автомобиль эгалари алоҳида ҳарф-рақам бирикмаларига эга бўлган ягона давлат рўйхатидан ўтказилган давлат рақамларини харид қилишлари мумкин бўлади.
Бу борадаги тегишли қарор 4 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.
Бундай рақамларни очиқ электрон аукционлар орқали сотиш ҳуқуқи «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонасига берилди.
Янги рақамларда олтигача ҳарф ва рақам қўлланилиши мумкин, аммо улар амалдаги рақамлар билан такрорланмаслиги ва қонун ҳамда маънавий меъёрларга зид ифода ва белгилардaн иборат бўлмаслиги шарт.
Шу тариқа, мамлакат йўлларида «SARVAR», «AZIZA», «ODIL» ёки «BUXORO» каби рақамли автомобиллар пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади ЎзА.
Шахсийлаштирилган рақам белгиларини жорий этиш ғояси ҳали 2019 йилдаёқ «Mening Fikrim» коллекттив мурожаатлар порталида муҳокама қилинган эди. Ўшанда ташаббус муаллифи бу амалиёт кўплаб давлатларда жорий қилингани ва давлат бюджетига қўшимча даромад келтириши мумкинлигини таъкидлаган.
Ҳозирги кунда эса avtoraqam.uzex.uz портали орқали фақат стандарт форматдаги «чиройли» рақамлар электрон савдолар орқали сотилмоқда.
Шахсийлаштирилган рақамларни жорий этиш бўйича петиция 900 дан ортиқ овоз тўплаган, аммо Қонунчилик палатаси муҳокамасига чиқиш учун зарур бўлган 10 минг имзо чегарасига етмаган.