Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 25/06/2025 Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–май ойларида қурилиш ишлари ҳажми 91 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–май ойларида қурилиш ишлари ҳажми 91 трлн сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь-май ойларида, Ўзбекистон Республикасида жами 91 621,5 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2024  йилнинг мос даврига нисбатан 110,0 % ни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълум қилди

2025 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасида бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича: - бинолар ва иншоотлар қуриш йўналиши 68,4 % улушни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 % ни ташкил этди; 

- фуқаролик объектларини қуриш йўналиши 20,7 % улушни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 121,4 % ни ташкил этди; 

- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши 10,9 % улушни ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 130,3 % ни ташкил этди.

Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 2025 йилнинг январь-май ойларида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 21 914,3 млрд сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 118,4 % ни, умумий ҳажмдаги улуши 1,7 % га кўпайиб, 23,9 % ни ташкил этди. 

Шунингдек, жами қурилиш ишлари ҳажмининг 51,2 % и кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 107,7 % ни ташкил этган ҳолда 46 905,2 млрд сўм миқдорида қайд этилди. 

Норасмий секторда қурилиш ишларининг улуши 24,9 % ни ёки 22 802,0 млрд сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 107,2 % ни ташкил этди.

Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (2024 йилнинг мос даврига нисбатан 225,3 %), Жиззах (187,3 %) ва Тошкент вилоятларида (179,2 %) қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг