Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 07/12/2016 Ўзбекистонда 2017-йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди
Ўзбекистонда 2017-йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2017-йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда нутқ сўзлар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев келаси йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Йиғилганлар мамлакат раҳбарининг таклифини гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлашди.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ҳукумати “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқди. Мазкур Давлат дастурини амалга ошириш учун Ўзбекистон 7,483 трлн. сўм ва 194 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг