Унинг таъкидлашича, 2017-2020-йилларда шаҳар жойларда 945 та кўп қаватли уйлар қуриш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Унинг маълумотига кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда йирик шаҳарларда 50 мингга яқин уй-жойга муҳтож оилалар учун 5, 7 ва 9 қаватли арзон уйлар қурилади.
Жумладан Миррзиёевнинг қайд этишича, ушбу дастурга кўра, биргина келгуси йилнинг ўзида тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон, бир ва икки қаватли 15 мингта замонавий уй-жой барпо этиш мўлжалланмоқда.
Тошкент шаҳри учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик дастур – Сирғали туманида яқин келгусида 500 та кўп қаватли замонавий уй-жой барпо этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Бу эса қарийб 30 минг оилани янги уй-жой билан таъминлаш имконини яратади. Шуниси эътиборлики, бу уйлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида берилади ва эски, ҳеч бир шароити йўқ, пастқам уйларда яшаётган аҳолини босқичма-босқич замонавий уйлар билан таъминлаш имконини беради.