Валюта курслари 04/01/2025
$1 – 12915.18
UZS – 0.08%
€1 – 13291.01
UZS – -1.13%
₽1 – 115.31
UZS – -8.85%
Қидириш
Ўзбекистон 01/01/2025 Ўзбекистонда 1 январь куни 1040 нафар бола дунёга келди

Ўзбекистонда 1 январь куни 1040 нафар бола дунёга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди. 

Уларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни: Қашқадарё вилояти (119 нафар), Тошкент шаҳри (112 нафар), Самарқанд вилояти (101 нафар), Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди. 

Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Эътиборлиси, туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир. 

Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, туғуруқ комплексларида ҳам тиббиёт ходимлари ишламоқда. Жумладан, байрам кунлари республика бўйлаб 6192 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 2020 йилнинг шу даврида жами 1111 нафар, 2021 йилда — 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар чақалоқ дунёга келган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг