Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лорд Тарик Aхмад билан учрашди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, маданий-гуманитар йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, молиявий ва технологик соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун икки давлатнинг салоҳияти етарли. Бу борада амалий механизм ва ташаббусларни ишга солиш, жумладан, савдо вакилларини тайинлаш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.
Т.Aхмад Ўзбекистонга “GSP Enhanced” умумий имтиёзлар тизимининг кенгайтирилган схемасининг бенефициари мақоми берилганини алоҳида қайд этиб, Британия бозорида талаб қилинадиган маҳсулотлар експортини ошириш истиқболларига тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида Т.Нарбаева Буюк Британия ишбилармон доиралари вакилларини 2024 йил май ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф қилди.
Суҳбат давомида таълим соҳасидаги ҳамкорликка ҳам еътибор қаратилиб, Ўзбекистонда Буюк Британия етакчи университетларининг филиалларини очиш, малакали ўқитувчиларни жалб қилишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Бугун барча мамлакатлар кун тартибида иқлим ўзгариши масаласи долзарб бўлгани инобатга олиниб, мазкур йўналишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, айниқса, қурғоқчилик ва сув танқислигига қарши курашиш, бунда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.