Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 20/05/2022 Ўзбекистон заҳиралари рекорд даражадаги 35,9 миллиард долларга етди
Ўзбекистон заҳиралари рекорд даражадаги 35,9 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари апрель ойида 745,3 миллион долларга ортиб, 35,9 миллиард долларга етди. Бу Марказий банк томонидан 2013 йилдан бери олтин-валюта захиралари бўйича статистик маълумотларни эълон қилиниши бошланган даврдаги рекорд кўрсаткичдир.

Ўсиш, асосан, олтин заҳиралари қийматининг 444,2 миллион долларга ошиб, 21,3 миллиард долларга етгани ҳисобига содир бўлди. Шу билан бирга, уларнинг жисмоний ҳажми ҳам 0,2 миллион унция (6,2 тонна), яни 11,1 миллион унцияга (тахминан 345,2 тонна) ошди.

Хорижий валюта захиралари апрель ойида 331,3 миллион долларга ошиб, 13,5 миллиард долларга етди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг