Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Спорт 17/04/2012 Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 апрель куни Испанияга жўнаб кетади
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 апрель куни Испанияга жўнаб кетади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аҳмад Мусаев бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U19) 19 апрель куни пойтахт Тошкентда тўпланиб, 20 апрель куни ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш учун Испанияга жўнаб кетади. 2-18 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи мазкур йиғин 4 майга қадар давом этади.

Испанияга жўнаб кетаётган Ўзбекистон делегацияси 30 кишидан иборат бўлиб, шуларнинг 23 нафари футболчиларни ташкил қилади. Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 13 май куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлари унда Саудия Арабистони, Япония ва Хитой термалари билан бир қаторда 2-сафатдан жой олган.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига аъзо футболчилардан бири Аббосбек Махситалиев ҳорижга чиқиш учун зарур хужжатлар билан боғлиқ камчиликлари туфайли Испания сафаридан тушиб қолди.

Дарвозабонлар
Асилбек Омонов, Ғанишер Холмуродов, Баҳодир Мирсоатов

Ҳимоячилар
Жалолиддин Саидов, Максимильян Фомин, Тохиржон Шамсуддинов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Искандар Шайқулов

Ярим ҳимоячилар
Сардор Собирхўжаев, Абдуллоҳ Олимов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Владимир Козак, Ихтиёр Тошпўлатов, Нурбек Нуриддинов, Сергей Рекун, Муҳсинжон Убайдуллаев, Жалолиддин Машарипов

Ҳужумчилар
Жаҳонгир Абдумўминов, Абдул-Азиз Юсупов, Забиҳулло Ўринбоев, Жасур Толипов

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг