Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2019 “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” совриндолари тақдирланишди
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” совриндолари тақдирланишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс-клуби”да “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” совриндоларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, Иттифоқнинг фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2017 йил 21 октябрдаги “Олий таълим муассасалари бакалавр босқичи талабалари учун “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси”ни жорий этиш тўғрисида”ги 01-04/102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 20-22 декабрь кунлари республика комиссияси томонидан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси”нинг Республика босқичи ўтказилди.

Мазкур стипендия танлови Ёшлар иттифоқининг Олий таълим муассасалари талабалари орасига янада чуқурроқ кириб боришини таъминлаш ва таъсирини ошириш, олий таълим муассасалари талабаларининг жамоат ишлари ва Иттифоқ фаолиятидаги фаоллиги ҳамда ташаббускорлигини рағбатлантириш ҳамда Иттифоқ фаолиятини кучайтиришда талабаларнинг иқтидори, илмий салоҳияти, фаоллиги ва шижоатидан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилди. Танловнинг қуйи босқичларида жами 1025 нафар талабалар иштирок этиб, Республика босқичига 183 нафар талаба иштирок этди.

“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” стипендиясининг Pеспублика якуний республика босқичи иштирокчилари ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий билимлари, казус (вазиятли) саволлар орқали фикрлаши, дунёқараши, тақдим этилаётган лойиҳасининг долзарблиги ва оргиналлиги, ҳаётга тадбиқ этилиши ҳамда тақдимотнинг сифати ва ёндашув услуби каби мезонларда баҳоланди.

       “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” танлови республика комиссиясининг 2018 йил 24 декабрдаги йиғилиши қарорига асосан, энг юқори балл тўплаган 14 нафар номзод танлов совриндори этиб белгиланди. Эслатиб ўтамиз, стипендия талабага 10 ой давомида берилади. Миқдори энг кам иш ҳақининг 3 баравари. Ёшлар иттифоқи стипендиатлари “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони ва “Келажак бунёдкори” медалини олишга номзод сифатида тавсия этилиши мумкин.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг